Қозоғистон Президенти Миллий банк раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Миллий банк раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Миллий банк раисини қабул қилди. Тимур Сулейменов 2026 йилнинг 7 ойи натижалари бўйича ҳисобот берди. Мамлакатда йиллик инфляция пасайишда давом этди, июль ойида бу кўрсаткич 10,2 фоизни ташкил қилди. Бизнесни кредитлаш ўсяпти. 17 фоиздан ошди, кичик ва ўрта бизнес учун кредит бериш суръати деярли учдан бир қисмга жадаллашди. Миллий жамғарма активлари ва мамлакат олтин-валюта захираларининг умумий ҳажми 127 миллиард доллардан ошди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга Alatau City молиявий экотизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдим этилди. Улар капитал ҳаракатини тезлаштириади, инвестиция жалб қилишда қўл келади. Давлат раҳбарига рақамли молиявий активлар саноатини ва Миллий рақамли молиявий инфратузилмани ривожлантириш бўйича топшириқлар ижроси ҳақида ҳам маълумот берилди. Янги йўналишлар қаторига трансчегара тўловлари учун стейбл-коинлардан фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш ва токенлаштирилган давлат активларини чиқариш киради. Миллий тўлов тизими доирасида 19 июлдан бошлаб Қозоғистонда исталган банк мижозлари ўртасида QR-тўловлар ва телефон рақами орқали пул ўтказмалари йўлга қўйилди. Шу вақт ичида 170 миллиард тенгелик 6,5 миллион операция амалга оширилди. Қабул якунида Президент мамлакат молия тизимини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.