Семейда
Абай Қўнонбой ўғли таваллудининг 181 йиллиги муносабати билан буюк қозоқ шоири
ва мутафаккири номидаги музей илгари ҳеч қаерда намойиш этилмаган ҳужжатлар ва
қимматли қўлёзмаларни тақдим этди. "Абай даври: ҳужжатлар ва
хотиралар" кўргазмаси ташриф буюрувчиларни замонавий қозоқ ёзма
адабиётининг асосчиси ҳаёти ва ижтимоий фаолиятига оид янги тарихий материаллар
билан таништиради. Экспонатлар орасида анъанавий чарм камар, чопонининг нусхаси,
тўғизқумалақ ўйини тахтаси ва ўн жилдлик асарлар тўплами
бор. Абайнинг оила аъзолари ёзган мактублар,
ёзишмалар, замондошлар хотиралари кўргазмада алоҳида
ўрин олган.
Булбулназ
Уахметова, «Жидебай-Бўрили» Абай қўриқхона-музейи бўлим бошлиғи:
- Биз Абайнинг истеъдодли дўсти ва шогирди, унга ҳамнафас
бўлган Кўкбой Жанатайулининг хотираларини ҳам тақдим этдик. Абайнинг ўғли
Тўрағулнинг отаси ҳақидаги хотираларини, Арҳам Какитайулининг Абай ҳаётига оид
асарларини, Ахат Шакаримули ва Ниёзбек Алдажаровларнинг асарларини ҳам бердик.
Байрам
тадбирлари Павлодарда давом этяпти. Абай ижодини
тарғиб қилишга бағишланган адабий эстафета бошланди. Ёшлар "Қора сўзлар"ни ўқиди,
мазмунини тушунганича тақдим этди,
шоирнинг бой адабий-фалсафий мероси билан танишди.
Медет
Тауасқан, Павлодар вилояти маданият, тилларни ривожлантириш ва архив иши
бошқармаси раҳбари:
- "Қора сўзлар" ва Абайнинг бошқа асарларидаги асосий ғоя - ёш авлодни тарбиялаш, кучли миллатни шакллантириш. Унинг "Комил инсон" концепцияси айнан шу мақсадга бағишланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

