Қосим-Жўмарт Тўқаев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чо Чжон Шик билан учрашди. Томонлар парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, шунингдек, икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилди. Давлат раҳбари Қозоғистонда давлат бошқарувининг янги архитектурасини шакллантиришга қаратилган сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев сўнгги йилларда парламентлараро мулоқот чуқурлашганини, бу ишлар Қурултой депутатлари томонидан давом эттирилишини таъкидлади. Чо Чжон Шик Президентни мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳот ва парламент сайловлари муваффақияти билан табриклади, бу Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга билдирилган юксак ишончдан далолат беришини таъкидлади. Миллий Ассамблея Спикери баҳорда Қозоғистонда Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари раисларининг 4-учрашуви ўтказилиши алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

