Ерлан Қарин дин етакчилари билан учрашди

Ерлан Қарин дин етакчилари билан учрашди

Бугун Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди котибиятининг XXIV йиғилиши доирасида Қозоғистон вице-президенти, котибият раҳбари Ерлан Қарин турли конфессиялар вакиллари билан учрашди. Улар Қурултой доирасида динлараро мулоқотни ривожлантириш, ўзаро англашув ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Таъкидлаш жоизки, котибият йиғилишида 20 мамлакатдан диний конфессиялар, халқаро ташкилот вакиллари ва экспертлар иштирок этмоқда. Улар аввалги ташаббусларни рўёбга чиқариш билан бирга халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қиляпти. Диний соҳада сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий жиҳатлари ва динларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги ролига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тузалмайдиган бемор болаларнинг ҳуқуқлари хартияси тақдимоти режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси