Қозоғистон 2030 йилгача IT-маҳсулотлар экспортини 5 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. 2025 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 1 миллиарддан ошди. Астанада давлат органлари вакиллари, соҳа мутахассислари ва экспертлар рақамли экспортни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилди. Асосий эътибор мутахассисларни тайёрлаш, сунъий идрок маҳсулотларини илгари суриш, инвестициялар ва тегишли шарт-шароит яратишга қаратилган. Ҳукуматга давлат ва бизнес ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, IT соҳасини ривожлантириш, маҳаллий компанияларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун шароит яратишга қаратилган таклифлар тайёрланди.
Азиза Шужеева, «Technowomen» нотижорат ташкилоти бошқаруви раиси:
- Бозорнинг ўзи салкам 1,7 марта ўсди. IT-хизматлар экспорти ортиб боряпти. Янги технологиялар, сунъий интеллект иқтисодиётнинг барча тармоқлари орқали ўтиши керак. Аслида, IT алоҳида соҳа бўлмай қолган. У бугун барча йўналишларга бирдай тегишли. Шунинг учун бизда зарур шарт-шароит, кучли жамоалар, ваколатлар мавжуд, биз кенгайишимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

