Қозоғистон ташаббуси билан тузилган С5+формати минтақа ривожига хизмат қилмоқда

Қозоғистон ташаббуси билан тузилган С5+формати минтақа ривожига хизмат қилмоқда

Сиёсатдан иқтисодиётга - Марказий Осиёнинг АҚШ билан "C5+" форматидаги ҳамкорлиги ўтган ўн йилдан ортиқ вақт давомида самарадорлигини исботлади, минтақа иқтисодиётининг асосий йўналишларига, хусусан, транспорт, логистика, энергетика, юқори технологияларга сармоя жалб этиш имконини берди. Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров «Silk Way» телеканалига берган интервьюсида мазкур формат тарихи билан ўртоқлашди. Мамлакатимиз бу форматни 2013 йилда таклиф этган эди. 2015 йилда эса Нью-Йоркда, кейин  Самарқандда АҚШ маъмурияти ва минтақа мамлакатлари вакилларининг вазирлар учрашуви ўтказилди. Қайрат Умаровнинг сўзларига кўра, ушбу механизм Марказий Осиё мамлакатларини америкалик ҳамкорлар билан яқинлаштириш, турли соҳаларда ютуқларга эришиш имконини берди. АҚШ билан «C5+» формати ривожланишда давом этмоқда, ҳамкорликнинг янги йўналишлари қўшилди. Махсус бизнес майдончаси тижорат шартномаларини имзолаш, нодир металлар бўйича мулоқот эса минтақада геологик-қидирув, қазиб олиш, қайта ишлаш ва қўшимча қийматга эга корхоналарни ташкил этишни муҳокама қилиш имконини беради. Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили таъкидлаганидек, кўп томонлама дипломатиянинг фаол ривожланиши туфайли Марказий Осиё Евроосиё маконидаги муҳим стратегик ҳамкор сифатида қаралмоқда. Алматидаги БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий маркази эса кун тартибидаги навбатдаги мантиқий қадам ҳисобланади.

Қайрат Умаров, Қозоғистон Республикасининг БМТ қошидаги доимий вакили:

- Марказий Осиёга БМТда ҳам тобора кўпроқ шундай - мамлакатлари яқинлашаётган, умумий ташаббуслар билан чиқаётган ва тинчликни мустаҳкамлашга интилаётган яхлит минтақа сифатида қаралмоқда. Менимча, агар биз бу йўналишдаги ҳаракатларни давом эттирсак, чексиз имкониятларга эришамиз. Йил сайин ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари очилмоқда. Ҳамкорликнинг бошқа механизмлари ҳам мавжуд, уларнинг барчаси Марказий Осиё халқлари фаровонлигини оширишга қаратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.