Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада Халқаро рус тили ташкилоти бош котиби Наталья Бочаровани қабул қилди. Томонлар таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалар юзасидан фикр алмашди. Давлат раҳбари ташкилотни гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган нуфузли тузилма сифатида ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда барча иштирокчи мамлакатлар манфаатларини инобатга олиш зарурлигини қайд этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтгани каби, тил сиёсий таъсир воситасига айланмаслиги, балки одамларни бирлаштириб, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак. Ўз навбатида, Наталья Бочарова Президентга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, ташкилотни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

