Давлат раҳбари Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилди

Давлат раҳбари Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилди

Қозоғистонда рақамли технологиялар жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун тобора фаол қўлланилмоқда. Видеокузатув тизимлари ёрдамида 2 минг 2 юздан зиёд гумонланувчи шахс аниқланиб, қўлга олинди. Замонавий криминалистик тадқиқотлар, шу жумладан, ДНК таҳлили кўп йиллар олдин юз берган жиноятларни ҳам тергов қилишда ёрдам беряпти. Икки минг беш юздан ортиқ шундай иш ниҳоясига етказилди. Ички ишлар вазири Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга вазирлик фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Ержан Саденов хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади. Қидирувда бўлган мингдан зиёд фуқаро қаердалиги аниқланди, улардан 154 нафари мамлакат ташқарисида қўлга олинди. Тўққиз ой ичида жиноятлар сони 15 фоизга, интернет-фирибгарлик 21 фоизга камайди. 9 мингга яқин фирибгарлик ва фишинг сайтлари блокланди, 187 миллион товламачилар қўнғироғи олди олинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.