Бугун "Қазатомсаноат" бошқаруви раиси Меиржан Юсупов Қозоғистон Президентига ураннинг давлат стратегик захирасини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Компания минг квадрат километрдан ортиқ бўлган 6 та участкада геология-қидирув ишларини олиб бормоқда. Қизилту истиқболли участкасини ўрганишни бошлайди. "Қазатомсаноат" халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлаяпти, ташқи бозорларини диверсификация қилмоқда. Ҳиндистон ва Хитой энергетика компаниялари билан табиий уран етказиб бериш бўйича янги шартномалар имзоланди. Меиржан Юсупов Президентга "Қазатомсаноат"нинг илмий-технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳақида маълумот берди. Компания уран саноати самарадорлигини ошириш, нодир ҳамда нодир ер металларини ажратиб олиш технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот олиб бормоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

