"Адолат" партияси Президентнинг Қозоғистон халқига Мактубини рўёбга чиқариш бўйича вазифаларни белгилаб олди. Келгуси бир ой ичида мамлакат бўйлаб уч мингдан зиёд тадбирлар ўтказилади. Аҳоли билан учрашувларда Давлат раҳбарининг ташаббуслари муҳокама қилинади. Вазифа: уларнинг мазмунини тушунтириш, фуқаролар билан мулоқот ўрнатиш. Айни вақтда, янги қонунлар ишлаб чиқилади. Фракция экспертлар ва нодавлат, нотижорат ташкилотлар билан бирга янги Фуқаролик кодексини ишлаб чиқиш, солиқ тизимига ўзгаришлар тайёрлаш, кичик бизнесни текширишга уч йиллик мораторий қўйиш масаласи билан шуғулланади. Кенгайтирилган мажлисда "Халқ қурилиши" ташаббуси ҳам муҳокама қилинди. Қурултой ҳамда "Адолат" партияси раиси Айбек Дадебай партия тузилмалари вазифалари ҳақида гапирди.
Айбек Дадебай, Қозоғистон Республикаси Қурултойи раиси, "Адолат" партияси раиси:
– Энг муҳими, қурилиш ишлари аҳолининг реал эҳтиёжларига мос равишда олиб борилиши керак. Шу боис, таклифларни йиғиш ва лойиҳаларни режалаштириш ҳамда амалга оширишда уларни ҳисобга олиш ўта муҳим. Партия қошида Партия назорати қўмитаси тузилди, унинг минтақавий ва ҳудудий комиссиялари иш бошлади. Қўмита аниқ объектларда ҳам назоратни кучайтириши лозим. Бунинг учун қурилишларда партия назорати постларини очиш ҳамда уларнинг тизимли ишини йўлга қўйиш зарур. Шу билан бирга, қурилишга тўсиқлар яратмаслик керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

