Қозоғистонда яратилган саратонга қарши препарат сўнгги синов босқичида

Қозоғистонда яратилган саратонга қарши препарат сўнгги синов босқичида

Қозоғистонда яратилган саратонга қарши янги препаратнинг клиник синовлари якунланмоқда. Унинг таъсири хавфли ҳужайраларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган оксидатив стрессни кучайтиришга асосланган. Ҳозир олимлар керакли самарага эришиш учун унинг оптимал таркиби ва дозасини танламоқда. Лекин унинг самарадорлиги тўғрисидаги якуний хулоса беморларда кузатилган натижаларнинг таҳлилидан сўнг чиқарилади. Пойтахтда бўлиб ўтган халқаро илмий анжуманда ишланма ҳамда онкология соҳасидаги бошқа ютуқлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар саратон касаллиги ташхиси ва уни даволаш усулларига, тераностика ва иммунотерапияга алоҳида эътибор қаратди.

Дўс Сарбасов, Назарбоев университети профессори, National Laboratory Astana бош директори:

- Биз кучли таъсир кўрсатишини истаймиз. Умуман олганда, пролиферацияни тўхтатадиган дори воситаси бор, у цитостатик деб аталади. Саратон ҳужайраларини ўлдирадиган цитотоксик ҳам мавжуд. Мана бизнинг доримиз, биз уни айнан саратон ҳужайраларини ўлдириши учун ишлаб чиққанмиз. Ва биз ҳозир шу натижага яқинлашяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.