Халқаро экспертлар Қурултойга сайловлар ҳақида фикр билдирди

Халқаро экспертлар Қурултойга сайловлар ҳақида фикр билдирди

Бугун биринчи марта Қозоғистонда ўтказилаётган Қурултой сайловлари — кенг кўламли ислоҳотлар йўлидаги яна бир муҳим қадам. Вашингтон экспертлари фикрича, икки палатали тизимдан бир палатали парламент тизимига ўтиш халқаро ҳамжамиятда қизиқиш уйғотмоқда. Атлантика кенгашининг Евроосиё маркази директори ўринбосари Эндрю д’Аньери таъкидлашича, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг янги модели республикада қарор қабул қилиш жараёни янада тез ва изчил амалга ошиши, фуқаролар манфаатларини тақдим этиш ҳамда янги парламент ишининг шаффофлигини ошириш имконини беради.

Эндрю д’Аньери,  Атлантика кенгашининг Евроосиё маркази директори ўринбосари:

- Икки палатали парламентдан бир палатали парламентга ўтиш Қозоғистон давлат органлари фаолиятини самарадорлигини оширади, деб умид қиламан. Халқаро кузатувчилар ҳам янги конституциявий ўзгаришлар доирасида кўзда тутилган вице-президент лавозимига катта қизиқиш билдиради. Фикримча, икки палатали тизимдан бир палатали тизимга ўтишдаги энг муҳим жиҳат - ўзгаришлар Қозоғистон фуқароларининг манфаатларини яхшироқ ҳисобга олиш ва уларни тўла ифода этадиган давлат тизими ва қонун чиқарувчи органини яратиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.