Chat Gpt қозоқ тилини ўрганяпти

Chat Gpt  қозоқ тилини ўрганяпти

«Chat GPT»да қозоқча транскрипция аниқлиги 98 фоизгача ошди. Астанада Халқаро "Қозоқ тили" жамияти ва OpenAI компаниясининг қўшма лойиҳаси натижалари тақдим этилди. Ушбу ташаббус ўтган йили Вашингтонда имзоланган келишув доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади - қозоқ тилидаги «LLM» тил моделлари сифатини ошириш. Ҳозир қозоқ тили матн корпуси 14 миллиард токенга, аудио маълумотлар базаси 12 минг соатга етди.

Рауан Кенжеханули, "Қозоқ тили" халқаро жамияти президенти:

 

- Биз «Chat GPT»ни ўргатяпмиз. У бехато таржима қилиши, қозоқ тилида берилган саволларга жавоб берувчи, инсоният тафаккурига оид маълумотларни умумлаштирувчи воситага айланиши, қозоқ тилининг мазмуни, маданияти ва анъаналарига оид саволларга хатосиз жавоб бериши керак.

 

«AI Evaluation Benchmark Suite» тизимида қозоқ миллатига оид этнографик билимларни баҳоловчи бенчмарк ишлаб чиқилди. У сунъий интеллектнинг қозоқ халқи тарихи, анъаналари ва маданиятига оид билимларини баҳолаш имконини беради. Қозоқ тили учун «Document AI» ва «NLP» воситалари яратилди. Бу технологиялар тўте ва лотин алифбосида ёзилган архив материалларини рақамлаштиришга йўл очди. Келгуси мақсад - тилнинг семантик тузилишига мос токенайзер яратиш. Буларнинг барчаси тегишли ҳисоблаш қувватларини талаб қилади.

Бағдат Мусин, «Қозоқтелеком» АЖ бошқаруви раиси:

- Экибастуз шаҳрида қуриладиган маълумотлар марказлари ҳақида гапиряпмиз. У ерда имкониятларнинг 1 фоизини қозоқ тилини ривожлантириш учун ажратишга тайёрмиз. Чунки бу иш кўп қувват талаб қилади. Яъни, ушбу йўналишда олимлар билан бирга «Қозоқтелеком» ҳам иштирок этишга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси.