Қозоғистоннинг янги сиёсий тизимида Қурултойга юқори талаблар қўйилади. Халқаро эксперт
Шерадил Бақтиғуловнинг
таъкидлашича, қонун чиқарувчи орган ишининг самарадорлиги кўп жиҳатдан депутатлар корпуси таркибига
боғлиқ. Қабул қилинаётган қонунларнинг сифати, давлат бошқарувининг самарадорлиги, ижро ҳокимияти
ишини назорат қила олиш ҳам касбий
тайёргарлик даражасига боғлиқ.
Шерадил
Бақтиғулов, Жаҳон сиёсати институти директори:
- Шунинг учун ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ҳамкорлик
Қурултой депутатларининг сифатига боғлиқ. Биз, албатта, Қозоғистон давлат бошқарувининг юқори
даражасида қабул қилинадиган қонун лойиҳалари ва қарорларнинг қандай сифатга эга бўлишини кузатиб борамиз.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги Конституция кучга
кирганидан кейинги биринчи Қурултой сайловлари
бўлиб ўтмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, улар мамлакат вакиллик ҳокимиятининг
янги тизимини шакллантиришни якунлайди. Партия рўйхатлари бўйича овоз берилади. Таҳлилчилар
таъкидлашича, бу формат сиёсий
ташкилотларнинг сайловчилар қаршисидаги масъулиятини оширади, қонун чиқарувчи органда жамият манфаатларини тўла ифодалаш имконини
беради. Сўнгги социологик
тадқиқотлар натижаларига кўра, қозоғистонликларнинг 23 август куни бўлиб ўтадиган сайловга қизиқиши юқорилиги ойдинлашди.
Дидар Тебаев, Козоғистон ижтимоий тараққиёт институти институционал
таҳлил ва ислоҳотлар маркази эксперт-маслаҳатчиси:
- Социологик тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, фуқароларнинг 70 фоиздан кўпроғи сайловга келишга тайёр, айниқса, кекса авлод сайловда иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Социологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қозоғистонликлар ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарор, фаровон, деб баҳоламоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

