Қозоғистонда захира базасини тўлдириш мақсадида янги нефть ва газ конларини аниқлаш учун 200 та қудуқ қазилади. Энергетика вазирлиги прогнозига кўра, қидирув ишлари давомида жорий йилда 80 тага яқин, 2027-2028 йилларда эса 120 тагача қудуқдан намуна олинади. Нефть ва газ топилиши эҳтимоли катта, кам ўрганилган чўкинди ҳавзаларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Иш олиб бориш учун ер ажратиш тартиби соддалаштирилган: ариза келиб тушгандан сўнг вазирлик 10 иш куни ичида аукцион ўтказади. Бундан ташқари, тегишли дастурга кўра, келгуси уч йилда тегишли ҳудудларнинг учдан бир қисмида сейсмик қидирув ишларини олиб борилади. Кейин бурғилаш ишлари ўтказилади. Энг муҳими шундаки, мамлакатда зарур бурғулаш ускуналарини ишлаб чиқарадиган корхоналар очилган. Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, асосий вазифа бурғилаш хизматлари учун рақобатбардош бозорни шакллантиришдан иборат. Натижада, янги конлар очилади, захиралар тўлдирилади, малакали иш ўринлари яратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

