Бугунги кунга қадар 16 миллион тоннадан зиёд ғалла ўриб олинди

Бугунги кунга қадар 16 миллион тоннадан зиёд ғалла ўриб олинди

Қозоғистонда йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Бугунги кунга қадар ғалла майдонларининг 70 фоизи ўроқдан чиқиб, 16 миллион тоннадан зиёд дон йиғиб олинди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда 24 миллион гектарга уруғ қадалди. Шундан 16 миллион гектари донли ва донли-дуккакли экинлар учун ажратилган. Миришкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 660 миллиард тенге имтиёзли қарз ажратилган. 6 мингдан зиёд қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси бу маблағдан фойдланди. 1 октябрдан келгуси йилги дала ишларини молиялаштириш учун аризалар қабул қилинади.

Шерхан Қанибек, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бошқарма раҳбари:

- 2027 йил баҳорги дала ишларини эрта молиялаштириш учун 200 миллиард тенге ажратилади. Миришкорларга бевосита Аграр кредит корпорацияси филиаллари орқали маблағ ажратиш кўзда тутилган. Молиялаштириш жараёнига иккинчи даражали банклар ва кредит ширкатлари ҳам жалб этилади. Фермерларга қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий тадбиркорлик корпорациялари ишга туширилади. «Даму» тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси ажратилган молия бўйича кафолат бериши мўлжалланяпти.

Йил бошидан буён Қозоғистон 7 миллион тоннадан ортиқ дон экспорт қилди. Шундан қарийб 5 миллион тоннаси Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келди. Бу - ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўп. Хитойга дон етказиб бериш ҳажми учдан бир қисмга ошди.

Абдумалик Сарманов таржимаси