«Green Frontier» кўрсатувининг бу галги сони даштнинг баҳайбат
фарзанди — бизонлар тарихий яшаш муҳитига қайтиши, Қозоғистон экотизими
тикланишида улар ролига бағишланган. Дастур Шимолий Американинг Буюк
текисликлари ва қозоқ дашти ўртасидаги ҳайратомуз иқлимий ўхшашликни, қадимда
бизнинг ҳудудимизда бизонлар яшаганининг палеонтологик исботи, шунингдек, бу
ҳайвоннинг ўсимлик ва тупроқ қатламини шакллантиришда муҳим ҳисса қўшадиган «табиат муҳандиси» сифатидаги ролини очиб беради.
Дастурнинг
асосий қисми Канада ва Беларусь бизонларининг «Буйратау» ва «Қарқарали» миллий
паркларидаги адаптацияси ҳамда кўпайиши бўйича эришилаётган ютуқларга
қаратилган. Давлат ва хусусий сармоядорлар ҳамкорлиги, биохилмахилликни сақлаш
ва экологик туризмни ривожлантириш ўртасидаги боғлиқлик, шунингдек, бу
жониворлар қай тариқа хорижлик ва қозоғистонлик сайёҳлар учун минтақанинг
чинакам ташриф қоғозига айлангани ҳақида ҳикоя қилинади.

