Бургут - само ҳукмдори

Бургут - само ҳукмдори

Бургут билан ов – Буюк Даштнинг қадимий анъанаси, узоқ йиллар давомида авлодлар оша, отадан-ўғилга ўтиб келади. Йиртқич қушни қўлга ўргатиб, овга тайёрлаш алоҳида билим талаб қилади, бургут ва унинг соҳиби орасидаги ришталар эса йиллар бўйи шаклланади.

Мазкур дастурда Шарқий Қозоғистонда яшовчи бургутчилар оиласи билан танишасиз, бургут қандай танланиши, қўлга ўргатилиши ва овга тайёрланиши ҳақида билиб оласиз. Қуш эгасининг товушини  телефондан таний оладими? Бургут ёши қандай аниқланади, нима учун ўн икки ёшга етганида, у яна ёввойи табиат бағрига қайтарилади? Шунингдек, бургутчиларнинг ёш авлоди бу ҳунарни қандай ўрганиб, оилавий анъаналарни қандай давом эттираётганини ҳам кўрсатиб берамиз.