Қор барси – Марказий Осиёнинг юксак тоғларидаги энг ноёб ва кўзга ташланмас йиртқичлардан бири. 2025 йилги ҳисоб натижаларига кўра, бугунги кунда бизда 150-180 бош қор барси мавжуд, деб ҳисобланади.
Мазкур дастурда қор барси қандай қилиб баланд тоғларда яшашга мослашгани, қандай ов қилиши ва нима сабабдан одамлар кўзига жуда кам кўринишини билиб оласиз. Олимлар ва инспекторлар илвирсни фотоқопқон ва GPS-мониторинг кўмагида қандай ўрганаётгани, фотографлар уни ёввойи табиатда тасвирга олишга уринаётгани ҳақида ҳикоя қиламиз. Шунингдек, туризмни ривожлантириш, урбанизация ва миграция йўлларининг бузилиши қор барсининг яшаш муҳитига қандай таъсир кўрсатишига, бугунги кунда бу ноёб турни сақлаб қолиш учун қилинаётган ишларга тўхталиб ўтамиз.

