Ядро синовларисиз ўтган ўттиз беш йил. 1991 йил 29 августда
Қозоғистон Семипалатинск полигонини ёпди, кейин ўз ихтиёри билан ядро қуролларидан воз кечди. Бу танлов мамлакатнинг
қуролсизланиш ва қуролларни тарқатмаслик соҳасидаги халқаро нуфузини
мустаҳкамлади. Икки йил ўтгач, Қозоғистон Ядро қуролини тарқатмаслик
тўғрисидаги шартномага қўшилди ва 1996 йилда биринчилардан бўлиб Ядро
синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади. Республика минтақа давлатлари билан бирга Марказий
Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисида шартнома имзолади. Ушбу қарор оламшумул аҳамиятга эга эди. 2009 йилда мамлакатимиз ташаббуси билан
БМТ Бош Ассамблеяси 29 августни Халқаро ядровий синовларга қарши ҳаракатлар
куни деб эълон қилди. Қозоғистон тинч атом ғояларини илгари сурганча, глобал ядро қуролини тарқатмаслик йўлини давом
эттирмоқда. Астанада бўлиб ўтган давра суҳбати
иштирокчилари ушбу мавзуни муҳокама қилди. Экспертлар
мамлакатимизнинг тинчликпарварлик тажрибасини илгари суриш муҳимлигини
таъкидлади.
Тимур Жантикин, Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раиси
ўринбосари:
- Биз ядро қуролидан воз кечдик, ўша пайтда дунёдаги учинчи ёки тўртинчи салоҳият бор бўлишига қарамай, ундан воз кечиш, фақат тинч йўналишда ривожланишга қарор қилинди. Қозоғистон, умуман
олганда, ушбу ҳаракат етакчиларидан бири. Масалан,
Қозоғистон биринчилардан бўлиб ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани
имзолади ва тасдиқлади. Тегишлича, Қозоғистоннинг обрўси ҳаммага маълум.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

