Ҳукумат комиссияси Ақтау фожиаси сабабларини ўрганяпти

Ҳукумат комиссияси Ақтау фожиаси сабабларини ўрганяпти

Ҳукумат комиссияси йиғилишида Ақтау фожиаси бўйича терговнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди. Айбдорлар қонунга биноан жазоланади. Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатилади. Эслатамиз, иккита модда - оғир оқибатларга олиб келган хизматга совуққонлик билан муносабатда бўлиш ва кема бошқариш қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Комиссия ишини давом эттирмоқда. Асосий вазифа — фожианинг барча сабабларини аниқлаш.


Ербол Избергенов, Ҳукумат комиссияси вакили, Манғистау вилояти ҳокими ўринбосари:


- Махсус гуруҳ ҳодисанинг барча тафсилотлари, фожиага олиб келган сабаб ва оқибатларни аниқламоқда. Тергов содир бўлган воқеа билан боғлиқ барча саволларга тўлиқ жавоб беради. Ҳар бир факт синчиклаб текширилади, барча алоқадор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланади. Тергов ва суд томонидан жавобгарлиги аниқланган айбдорлар қонунга мувофиқ жазоланади. Ҳукумат комиссияси ўз ишини давом эттирмоқда.


Абдумалик Сарманов таржимаси