Қозоғистон «яшил» технологиялар ва
барқарор ривожланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. Янги лойиҳалардан бири — Алатау шаҳрида экологик тоза
авиация ёнилғисини ишлаб чиқариш бўйича интеграциялашган экотизимни яратиш. Бош вазир Ўлжас Бектеновнинг Гонконгдаги
Full
Vision Capital компанияси асосчиси доктор Питер Ли билан учрашуви чоғида тегишли меморандум имзоланди. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги
хомашёси етиштиришдан тайёр авиаёнилғи ишлаб чиқаришгача
бўлган тўла цикл яратиш, шаҳар ҳудудида ақлли энергетика ечимлари ва замонавий
энергия сақлаш тизимларини жорий этишни назарда тутади. Лойиҳа Алатауда илғор технологиялар жорий этиш, шаҳарга
сармоя жалб қилиш, Қозоғистонни энергетика соҳасида барқарор ривожланиш учун
тажриба майдони сифатида ривожлантиришга хизмат қилади.

