Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев янгидан тайинланган Маданият ва ахборот вазири Арман Қириқбоевни қабул қилди, устувор йўналишларни кўрсатди ва аниқ вазифалар қўйди. Давлат раҳбари креатив соҳаларни ривожлантириш, тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш, тарғиб қилишни кучайтириш, миллий маданиятнинг халқаро майдондаги иштирокини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Давлат ахборот сиёсати масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президент маҳаллий медиа мавқеини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий рақамли воқеликни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари, шунингдек, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш ва қозоғистонлик ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш бўйича ишларни давом эттиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

