Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Халқ Кенгашининг илк сессияси ишида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Халқ Кенгашининг илк сессияси ишида қатнашди

Бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Халқ Кенгашининг илк сессияси ишида қатнашди. Янги маслаҳатлашув органига юксак малакали мутахассислар, юқори ишонч ва мамлакатда ўз ватанпарварлик позицияси билан танилган фуқаролар кирган, дея таъкидлади давлат раҳбари. Конституциявий мақомга эга бўладиган Халқ Кенгаши Раиси лавозимига  Қосим-Жўмарт Тўқаев Ерлан Қўшанов номзодини таклиф қилди. Президент унинг узоқ йиллик давлат хизматини, Мажилис Раиси сифатидаги ишини ва кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини алоҳида кўрсатиб ўтди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Қурултойнинг биринчи йиғилишида айтиб ўтганим каби, кенг кўламли янгиланишлар яратувчан ва янгичасига ўйлайдиган фуқароларга давлат бошқарувида кенг йўл очиб берди. Давлат манфаатларига ҳалол хизмат қилиш – юксак шараф ва муқаддас бурч. Халқ Кенгашининг ҳар бир аъзосига алоҳида масъулият юклатилади. Ишончим комилки, сиз Ватан манфаати учун ҳормай-толмай меҳнат қиласиз, давлатчилигимизни мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшасиз. Ўз фаол позициянгиз билан жамиятда бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишингизга чин дилдан ишонасиз.


Овоз бериш натижаларига кўра, Ерлан Қўшанов Қозоғистон Халқ Кенгаши Раиси лавозимига сайланди. Эртага бўладиган йиғилишда Президент олий маслаҳатлашув органи қаршисида турган вазифаларга батафсил тўхталиб ўтади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.