Жорий йилнинг ўн ойида Қозоғистон иқтисодиёти 4,5 фоизга ўсди. Асосий улушни нохомашё сектори таъминлади, у деярли 6 фоизга кенгайди. Саноат ишлаб чиқариши 3,5 фоизга, қайта ишлаш саноати эса 9 фоиздан кўпроққа ўсди. Энг катта, деярли 51 фоизли кўрсаткич фармацевтикада қайд этилди. Машинасозлик, металл буюмлар, кимё ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам ижобий динамикани кўрсатди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 5 фоиздан кўпроққа ошди. Қурилиш, транспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги ва алоқада ҳам ўсиш кузатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

