Варшавада бўлиб ўтган ЕХҲТ конференциясида Қозоғистоннинг одам савдосига қарши курашиш тажрибаси тақдим этилди. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, замонавий қулликка қарши курашишга қаратилган 60 тадан ортиқ халқаро шартнома ва битимларни имзолаган. Расмий маълумотларга кўра, тўрт йил ичида хорижда бошига иш тушган 60 дан зиёд қозоғистонлик қутқарилган. Бундай жиноятлар олдини олиш ишлари икки йил аввал қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги махсус қонун доирасида олиб борилмоқда.
Марат Башимов, Европа ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари эксперт институти собиқ директори, ҳуқуқшунос:
– Интернет орқали одам савдосига келсак, бу жараённи қандай назорат қиламиз? Биз бундай жиноятларни янада самарали аниқлаш учун қонунчиликка, Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритдик. Қозоғистон вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам қатор ташаббусларни амалга оширди.
Қозоғистон 2027-2029 йилларда одам савдосига қарши курашиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини тайёрламоқда. ЕХҲТ билан ҳамкорликда жабрланганларни аниқлаш, уларни ватанига қайтариш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ташкилот жиноятчиликка қарши курашда Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр.
Кери Жонстон, ЕХҲТнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва мувофиқлаштирувчиси:
– Биз Қозоғистон билан одам савдосининг янги шаклларига қарши курашдаги ҳамкорликни юксак қадрлаймиз. Хусусан, технологиялар ёрдамида бундай жиноятларни аниқлаш ва олдини олишни ўргатувчи мутахассисларни биргаликда ўқитдик. Қозоғистонда ЕХҲТ кўмагида ёшлар элчилари тайёрланмоқда, улар ҳам одам савдосига қарши курашда иштирок этмоқда.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

