Қозоғистон Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликни кенгайтиради

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Қозоғистонга 6 миллиард долларга яқин узоқ муддатли сармоя киритади. Қурултой тегишли битимни ратификация қилди. Ҳужжат халқаро банкнинг мамлакатимиздаги истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш учун ягона ҳуқуқий меъёрларни шакллантиради. Қозоғистонга транспорт, энергетика, рақамли алоқа ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги ташаббусларни молиялаштириш учун сармоя жалб қилиш имконини беради. Банк келгуси 5 йилда 17 та йирик инфратузилма лойиҳасига маблағ йўналтиради.

Серик Жұманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:

- «Жезқазған-Қарағанди», «Ақтўбе-Қарабутақ-Улғайсин», «Атирау-Доссор» ва «Мўйинти-Қизилжар» автомобиль ва темир йўлларини реконструкция қилиш тадбирлари бошланади. Бу давлат раҳбарининг инфратузилмаларни кенг кўламли ривожлантириш бўйича топшириғи билан боғлиқ. Узоқ муддатли келишув доирасида банк лойиҳалари рўёбга чиқарилиши ялпи ички маҳсулот ўсишига, иш ўринлари яратилишига, хусусий сектор ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга, инновацияларни рағбатлантиришга, инвестиция муҳитини яхшилашга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.