Туркманистонда мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакат Президентининг Ахалтекин оти мажмуаси очилди. Иншоот Ашхобод яқинида жойлашган бўлиб, 1 минг 200 та от сақлашга мўлжалланган. Унда селекция лабораториялари ва замонавий ветеринария клиникаси мавжуд. Электрон тизим отларнинг аҳволи, микроиқлим ҳамда озиқланиш жадвалига риоя этилишини кузатиш имконини беради. Машғулотлар билан мусобақалар учун халқаро стандартларга мос жиҳозланган ёпиқ манеж, очиқ арена билан бирга отчопарлар бор. Отлар ўзини тиклаши учун сув тренажёрлари қўйилган. Жониворларни озуқа билан таъминлаш мақсадида боғлар барпо этилиб, далалар ажратилган. Мажмуа очилишида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, сиёсат ҳамда маданият арбоблари, дипломатлар иштирок этди. Тадбир "Галкиниш" гуруҳи чавандозларининг чиқишлари, от пойгаси, спорт мусобақалари, туркман алабайлари кўргазмаси ва байрам концерти билан давом этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

