Немис компаниялари «Alatau City» лойиҳаси ривожидан манфаатдор

Немис компаниялари «Alatau City» лойиҳаси ривожидан манфаатдор

Янги ишлаб чиқаришлар, инвестициялар ва замонавий технологиялар. Янги технологик шаҳар - «Alatau City» Германия бизнеси билан ҳамкорлик қилиш учун шундай имкониятлар очади. Истиқболли йўналишлар қаторига саноат, машинасозлик, соғлиқни сақлаш ҳамда рақамли иқтисодиёт киради. Икки мамлакат ўртасидаги тадбиркорлик алоқаларини мустаҳкамлашда ҳукуматлар ва бизнес даражасида мунтазам мулоқот, шунингдек, қўшимча иқтисодий платформалар муҳим ўрин тутади. Бу ҳақда Германиянинг Қозоғистондаги элчиси ўринбосари Ульрих Кинне маълум қилди.

Ульрих Кинне, Германия Федератив Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчисининг доимий ўринбосари:

- Қозоғистон тез ривожланаётган иқтисодиёт, унинг Германия ва бутун дунё учун стратегик аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Диверсификация шароитида Қозоғистон жуда муҳим ҳамкор бўлиши мумкин. Масалан, Германиянинг «Knauf» компанияси Қозоғистондаги фаолиятини кенгайтириш ниятида эканлигини таъкидлади. Кўплаб немис компаниялари бу ерда ўз маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда, локаллаштиришда фаол иштирок этмоқда. «Alatau City» лойиҳаси нафақат «Knauf», балки бошқа кўплаб немис компаниялари учун фаолиятини янада кенгайтириш имкониятларини очади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.