Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга Қирғизистон
мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. «Ўтган йиллар
давомида Қирғизистон тикланишдан барқарор ривожланишгача бўлган йўлни шараф
билан босиб ўтди. Халқаро майдонда нуфузли давлатга айланди», дейилади
табрикда. Телеграммада мамлакатларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши
қўшничиликка асосланган қардошлик муносабатлари боғлаб тургани қайд этилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев стратегик шериклик ва
иттифоқчилик икки халқ фаровонлиги йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч
билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

