Қозоғистон Миллий музейида хизмат кўрсатган санъат арбоби - рассом Қозоқбой Ажибекулининг "Qyzg‘aldaq mekeni" - "Лолалар ватани" шахсий кўргазмаси очилди. У мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланди. Экспозицияда тарих, маданият, миллий анъаналар ва авлодлар давомийлигини акс эттирувчи 100 та картина ўрин олган. Асарларда бепоён дашт манзаралари, тарихий шахслар ҳамда қозоқ халқи ҳаётидан лавҳалар тасвирланган. Миллатлараро тотувлик мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Рассом "Умумий уй" асарида Қозоғистонда яшовчи турли миллат вакилларини тасвирлаган, бирлик ва тинч-тотувлик ғоясига урғу берган. Муаллифнинг фикрича, халқ озодлиги, матонати ва маънавий меросини ифодаловчи лола кўргазманинг марказий рамзига айланди. Мўйқалам устаси асарлари орқали ўтмиш ҳамда бугунги кун ришталари, тарихий хотирани сақлаш билан бирга, қозоқ маданиятининг бойлигини кўрсатишни мақсад қилган. Кўргазма 25 декабрга қадар давом этади.
Қазақбай Ажибекули, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қозоғистон Республикаси Рассомлар уюшмаси аъзоси:
- Қозоғистон, қозоқ халқи тарихи, назаримда, рамзий маънода ушбу гул билан боғлиқ. Оғир шароитларда, ёмғир, қор остида ҳам у ўзлигини, уйини сақлаб қолди. Биз мустақилликка эришдик. Айтишларича, кунчиқар мамлакат бор. Ўйлайманки, мамлакатимизни ҳақли равишда "Лола ватани" деб аташ мумкин.
Енлик Меирхан, кўргазма меҳмони:
- Ушбу кўргазмани томоша қилдим, жуда хурсанд бўлдим, чунки, биринчидан, у бизнинг университетимиздан. Шундай ажойиб музейда намойиш қилиняпти. Барча ишлар жуда чиройли, нафис. Ва бу ишлар талабаларни ўзига хосликка эришиш ҳамда ажойиб рассом бўлишга илҳомлантиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

