Давлат раҳбари октябрь ойида Қозоғистон халқига Мактубини ўқиб беради

Давлат раҳбари октябрь ойида Қозоғистон халқига Мактубини ўқиб беради

Октябрь ойида бериладиган  Қозоғистон халқига Мактубида Давлат раҳбари келгуси давр мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари совриндорларини тақдирлаш маросимида Қосим-Жўмарт Тўқаев шуни маълум қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон тарихий юксалиш даврига қадам қўяётганини таъкидлади, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталди. Конституцияга мувофиқ, мамлакатнинг асосий институтларини янгилаш давом этмоқда: Қурултой сайланди, вице-президент тайинланди, янгиланган Ҳукумат иш бошлади, Хавфсизлик Кенгаши аппарати шакллантирилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Тез орада Қозоғистон Халқ Кенгаши таркиби тасдиқланади. Қурултой депутатлари билан келишилган ҳолда Конституциявий суд судьялари, Марказий сайлов комиссияси ва Олий аудиторлик палатаси аъзолари тайинланади. Шундай қилиб, асосий давлат институтлари тўлиқ янгиланади. Ушбу чора-тадбирлар биз амалга ошираётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Октябрь ойида Конституциянинг 46-моддасига мувофиқ, мен Қозоғистон халқига Мактуб билан чиқаман, унда келгуси давр мақсад ва вазифаларини белгилаб бераман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.