Қурултойга сайлов Конституциявий ислоҳотнинг муҳим қисми

Қурултойга сайлов Конституциявий ислоҳотнинг муҳим қисми

Хорижий экспертларнинг фикрича, бўлажак сайловлар Қозоғистоннинг демократик тараққиётидаги муҳим босқич бўлади. Овоз бериш Қурултой таркибини шакллантириш билангина чекланмайди. Сайловлар ва бир палатали парламентнинг фаолияти мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларни акс эттиради. Руминиялик сиёсатшунос Разван Виктор Пантелимоннинг фикрича, айнан овоз бериш натижалари янги институтларнинг шаклланишига асос бўлади. Унга кўра, Қурултойнинг биринчи таркиби ўз ишини йўлга қўйиши ва янги парламент амалиётига асос солиши керак. Жамиятнинг давлат институтларига бўлган ишончи кўп жиҳатдан шунга боғлиқ бўлади.


Разван Виктор Пантелимон, Ovidius университетининг тарих ва сиёсатшунослик факультети ўқитувчиси:


- Қозоғистон фуқароларининг асосий конституциявий ҳуқуқларидан бири — сайловда иштирок этиш. Айнан овоз бериш қозоғистонликларга Қурултойнинг биринчи таркибини шакллантириш ва мамлакат сиёсий тизимини янада ривожлантиришга бевосита таъсир кўрсатиш имконини беради. Жараёнда иштирок этиш фуқаролар фаоллигини рағбатлантиради. Сайлов янги орган таркибини белгилайди, конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда институтларни янада мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.