Саноат — Астана иқтисодининг асосий
ўсиш нуқталаридан бири. Жорий йилнинг олти ойида пойтахт корхоналари 2,2
триллион тенге ҳажмида маҳсулот ишлаб
чиқарди. Саноат ишлаб чиқариш индекси қарийб 112 фоизга етди. Умумий ҳажмнинг
қарийб 95 фоизи қайта ишлаш саноатига
тўғри келди. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида лойиҳалар амалга
оширилаётган махсус иқтисодий зоналар ва 1-сонли саноат парки соҳани
ривожлантиришга катта хизмат
қилмоқда. Улардан бири, оқова сувларни тозалаш ва оқтиришга
мўлжалланган блок-модуль тизимлари заводи
пилот тартибида иш бошлади. Ҳозир заводда сунъий интеллект
элементлари жорий этиляпти. Рақамли
алгоритмлар иншоотлар ишини реал вақт тартибида назорат
қилади. Юзага келиши мумкин бўлган
носозликларни аниқлайди, фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Андрей Беляев,
Тозалаш иншоотлари заводи бош директори:
- Биз тозалаш иншоотлари автоматлаштириш ва мониторинг тизимини сунъий интеллектга ўтказяпмиз. У тегишли ускуналар ишини текшириб туради. Чунки
бизда хизмат кўрсатиш етарлича мураккаб асбоб-ускуналардан фойдаланилади. Сунъий идрок мониторингга ёрдам беради, ускуналар ишини йўлга қўйишга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

