Янги фуқаролик кодекси рақамли иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади

Янги фуқаролик кодекси рақамли иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади

Қозоғистоннинг янги Фуқаролик кодексида рақамли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга эътибор қаратилади. Давлат раҳбарининг Мактубида тилга олинган ташаббуслар доирасида тегишли ҳужжат устида иш бошланди. Қонунчиликдаги ўзгаришлар фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шартномаларнинг барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоат кенгаши йиғилишида сўз юритилди. Ҳуқуқшунослар, адвокатлар, нотариуслар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари мурожаатларни қабул қилиш ва қайта ишлашнинг "Е-Ўтиниш" электрон тизимини, нотариал хизматларни такомиллаштириш билан бирга қонунчилик ташаббусларини, жамоатчилик муҳокамасини кенгайтириш масалаларини кўтарди. Таклифлар янги фуқаролик кодексини ишлаб чиқишда кўриб чиқилади, дея таъкидлади иштирокчилар.

Марат Башимов, Қозоғистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоат кенгаши раиси, Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутати:

- Ҳозирда рақамли иқтисодиёт ва рақамли ҳуқуқ масалалари биринчи ўринга чиқмоқда. Ҳуқуқшунослар бу йўналишларга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Фуқаролик кодексига киритилган ўзгаришлар ҳам рақамли ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ. Хусусан, электрон рақамли имзонинг ҳуқуқий асоси кодексда ўз аксини топиши лозим. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, таклифларини тайёрлаши учун олимлар, етакчи мутахассисларни жалб этиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси.