Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Абай куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Абай куни билан табриклади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Абай куни билан табриклади. Давлат раҳбари буюк мутафаккир мероси жаҳон ва қозоқ маданияти хазинасида алоҳида ўрин тутишини, халқимиз учун ахлоқ намунаси ва ҳаётий қўлланма бўлиб қолишини таъкидлади. Чунки Абай келажакни билимга интилиш, меҳнатсеварлик, масъулиятда кўрган, халыни бирликка чақирган. Унинг "Мукаммал инсон" ғояси - "Бутун инсон шахси" ва "Қора сўзлари" замонавий Қозоғистоннинг қадриятлар тизимига пойдевор бўлди. Президент жорий йилда мамлакат Абай кунини кенг кўламли ўзгаришлар шароитида нишонлаётганини таъкидлади. Қозоғистоннинг Халқ Конституцияси кучга кирди, барча ҳокимият институтларини янгилаш жараёни бошланди. Бу ойда бир палатали Парламент – Қурултойга дастлабки сайловлар ўтказилади. Мамлакатни кўп йиллар давомида ривожлантириш пойдевори яратилмоқда. "Ҳалол фуқаро," "Тоза Қозоғистон," "Қонун ва Тартиб" концептуал ғоялари Абай орзу қилган фозил жамиятнинг асосини ташкил этади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Абдумалик Сарманов таржимаси.