«Қонун ва тартиб» - Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари» китобида кўтарилган асосий мавзулардан бири. Сиёсатшунос Алибек Жаппасбаев таъкидлашича, асарда нафақат умумий тамойиллар, балки долзарб масалаларга ҳам аниқ ечимлар кўрсатилган. Тўплам давлат хизматчилари учун аҳамиятли. 21-бобда давлат раҳбарининг муҳим масалалар бўйича иқтибос ва фикрлари жамланган. Улар орасида миллий бирлик, хулқ-атвор маданияти ва жамиятнинг маънавий йўналишлари бор.
Алибек Жаппасбаев, сиёсатшунос:
- Давлатдаги барча жараён қонун ва тартиб доирасида бўлиши керак. Шундагина фуқаро билан ўзаро муносабатларда тушунмовчилик юзага келмайди. Бу эса, ўз навбатида, давлат бошқаруви институтларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Ўйлайманки, бу асар ҳар бир давлат хизматчисининг столида бўлиши лозим. Хизматчи давлат раҳбари қабул қилаётган қарорларни, мурожаатларни амалий сабоқ сифатида қабул қилиб, ўз фаолиятида қўллаши зарур.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

