Қозоғистон Ҳукумати Мактубда кўрсатилган топшириқларни рўёбга чиқариш режасини тузади

Қозоғистон Ҳукумати Мактубда кўрсатилган топшириқларни рўёбга чиқариш режасини тузади

Қозоғистон Ҳукумати бир ҳафта ичида Президент Мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий режа тайёрлайди. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифаларни бажариш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. "Халқ қурилиши" дастури асосий йўналишлардан бири бўлади. Йил охиригача ҳудудларнинг эҳтиёжлари аниқланади, инфратузилма ва ижтимоий лойиҳалар рўйхати шакллантирилади. Алоҳида вазифалар блоки рақамли иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ. Ҳукумат агросаноат, транспорт соҳаси ҳамда давлат бошқарувида сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш ниятида. Шунингдек, йил охиригача идоралар ўрта бизнесни такомиллаштириш режасини ишлаб чиқади. Тадбиркорларнинг узоқ муддатли молиялантирилиши, микро ва кичик бизнесни текширишга мораторий жорий этиш масаласи кўрилади. Соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, алоҳида эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш, янги Фуқаролик кодексини тайёрлаш ҳам устувор вазифалар қаторида.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

– Президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев "Янги тарихий циклда Қозоғистоннинг долзарб вазифалари" номли халққа Мактубида адолатли, кучли, тараққийпарвар Қозоғистонни барпо этишни асосий мақсад қилиб қўйган. Бунга эришиш учун мамлакатимизнинг мавжуд салоҳияти ҳамда замонавий инновация шароитида очилаётган кенг имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш керак. Давлат раҳбари томонидан эълон қилинган кенг кўламли "Халқ қурилиши" дастури иқтисодиётнинг барча тармоқларида йирик инфратузилмавий ўзгаришлар ва ислоҳотларни бошлаб беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.