Қозоғистонда қуввати 50 МВт бўлган «Data Center Valley» лойиҳасининг биринчи объекти қурилиши давом этмоқда. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда уни ишга тушириш жараёни муҳокама қилинди. Шу кунгача тупроқ ишлари деярли тўлиқ якунланди. Маълумотлар марказининг асосий бинолари ва муҳандислик тармоқлари қурилишини йил охиригача якунланади. Улар 2027 йил июнь ойида эса ишга тушиши режалаштирилган. Йиғилишда Cloud First Policy лойиҳаси кўриб чиқилди. У хорижий давлатларнинг тўлиқ юридик суверенитети сақлаб қолинган ҳолда ҳар қандай маълумотларини Қозоғистонда жойлаштириш имконини беради. Маълумотлар маркази водийси мамлакатнинг глобал рақамли хизматлар ва ҳисоблаш қувватлари бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаши кутилмоқда. «Data Center Valley»ни ривожлантириш босқичма-босқич амалга оширилади. Келажакда мажмуанинг қуввати 1 ГВтга етади. Унда маълумотларни қайта ишлаш марказлари, СИ фабрикалари, «GPU» кластерлари ва халқаро компанияларнинг булутли майдончаларини жойлаштириш режалаштирилган. Рақамли экотизим «Firebird AI» ва «NVIDIA» билан бирга яратилмоқда.
Бағдат Мусин, «Қазақтелеком» бошқаруви раиси:
– Ускуналарни ўрнатиш келгуси йил бошида бошланади. Айни вақтда, биз 116 мегаватт қувватга эга яна бир маълумотлар маркази қурилишини бошлаяпмиз. Лойиҳа келишувлар босқичида. Асосий мақсад - 2027 йил август ойига қадар мажмуанинг биринчи босқичи қурилишини якунлаш, мамлакатимиздаги, халқаро даражадаги ҳамкорларга тақдим этиш. Тўлиқ фойдаланишга топшириш. Биз Қўсши шаҳрида яна бир замонавий маълумотлар марказини ишга туширишга тайёрланяпмиз.

