Қозоғистонда
Қурултой депутатлари сайловида овоз бериш натижалари бўйича учта exit-poll
эълон қилинди. Сўровлар Евроосиё интеграцияси институти, "Социс-А"
мажмуавий ижтимоий тадқиқотлар институти ва Ижтимоий сиёсат институти томонидан
ўтказилди. Экзит-поллар стандарт халқаро услубият асосида фуқаролар сайлов
участкаларидан чиққанидан кейин интервью шаклида ўтказилди. Улар сайловларнинг
деярли бир хил натижа беришини кўрсатмоқда. Респондентларнинг 70 фоиздан
кўпроғи «Адолат» партиясига овоз берган, «Auil», «Respublica», «Ақ жўл» ва ОСДП
партиялари беш фоизлик тўсиқдан ошганини маълум қилди. Яъни, мустақил сўровлари
асосида шакллантирилган учта exit-poll, янги, бир палатали парламентга еттита
сиёсий партиядан бештаси кириши мумкинлигини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

