Қутқарув хизматлари сув
тошқинлари, ёнғинлар, бошқа хавф-хатарларга олдиндан тайёр туриши керак.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев янги Фавқулодда вазиятлар вазири Мурат
Муханов олдига ушбу
ва бошқа вазифаларни қўйди. Давлат раҳбари туман ва қишлоқлардаги бўлинмаларни кучайтириш, уларнинг техник
жиҳозланиши, аҳолини хабардор қилиш тизимини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
Саноат ва сейсмологик хавфсизлик, қутқарувчиларни тайёрлаш, хавфни прогноз қилиш ва эрта аниқлаш
учун сунъий идрокни
жорий этиш ҳам устувор йўналишлар қаторига киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

