«Green Frontier» дастурининг бу сафарги сони қадимий қозоқ ит зоти – тўбетнинг тарихий-маданий мероси ва қайта тикланишига бағишланган. Дастурда ушбу зотнинг қоятош тасвирлари, Марко Поло қайдлари орқали тасдиқланган 4 минг йиллик ўтмиши очиб берилади, бўрибосар фенотипи, унинг ўзига хос анатомияси, совуққон феъл-атвори ва ожизларни ҳимоя қилишдек табиий инстинкти ҳақида сўз юритилади.
Кўрсатувнинг катта қисмида кинологлар, ташаббускорлар ва олимларнинг тоза қонли тўбетларни асраб қолиш, тўбет Тибет мастифидан келиб чиққан, деган афсонани рад қилувчи кенг кўламли генетик тадқиқотлар ёритиб берилади. Бу ит зотини сақлаб қолиш учун давлат даражасида амалга оширилган ишлар — Президент топшириғига кўра махсус қонун қабул қилингани, маблағ ажратилгани, насл китоби жорий этилгани, тўбетни Қозоғистон миллий бренди сифатида сақлаб қолишга доир ўн йиллик режа амалга оширилаётгани борасида ҳикоя қилинган.

