«Silk Way Star» иккинчи мавсуми Қозоғистон ғалабаси билан бошланди

«Silk Way Star» иккинчи мавсуми Қозоғистон ғалабаси билан бошланди

«Silk Way Star» халқаро мусиқий лойиҳасининг иккинчи мавсуми Қозоғистон учун ғалаба билан бошланди. Эслатамиз, у Хитойнинг Иу шаҳрида ўтказилмоқда. Мамлакатимиз вакили Руҳия Байдўкенова "Булбул" қозоқ халқ қўшиғини ижро этди ва старт босқичи якунига кўра биринчи ўринни эгаллади.

Мусиқий шоу Хитойнинг CCTV-3 ва CCTV-15 телеканаллари ҳамда медиа корпорациянинг рақамли платформаларида намойиш этилди. Танловда 12 давлат - Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Туркия, Вьетнам, Сербия, ЖАР, Малайзия, Янги Зеландия, Бразилия ва Грузия ижрочилари иштирок этяпти. Лойиҳа Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва China Media Group томонидан амалга оширилмоқда.

Руҳия Байдукенова, «Silk Way Star» иштирокчиси: 

- Мамлакатни халқаро майдонда тақдим этиш мен учун катта шараф ва улкан масъулият. Билдирилган ишончни оқлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Халқаро жамоатчиликни миллий чолғуларимиз, уларнинг овози билан таништирмоқчиман, шунинг учун биз мусиқий композицияларга қозоқ дўмбираси ва сибизғиси сасини, бўғиз билан куйлаш элементларини киритдик. Лойиҳа доирасида анъанавий қозоқ қўшиқларини янги, замонавий аранжировкада тақдим этмоқчиман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.