Сайловчилар билан бевосита мулоқот – сайлов кампаниясининг муҳим элементи

Сайловчилар билан бевосита мулоқот – сайлов кампаниясининг  муҳим элементи

Корхоналар, туман марказлари ва қишлоқлардаги учрашувлар Қурултой депутатлигига номзодлар ўз дастурлари ҳақида сўзлаб бериши, шунингдек, аҳолини ўйлантираётган масалаларни бевосита муҳокама қилиши учун имкон беради. Катта ҳудудга эга Қозоғистон учун бу формат айниқса муҳим, чунки у турли минтақаларда фаол фикр алмашишга йўл очади. Бу Қурултойнинг фаолияти учун ҳам муҳим. Сайловчилар танлови келажакдаги мандатлар тақсимланишини ва қонунлар муҳокамасида асос бўладиган мавқеларни белгилайди. Таҳлилчилар фикрича, мулоқотнинг турли шаклларидан фойдаланиш ва сайловчилар билан бевосита алоқани сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга.


Гульмира Туканова, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош эксперти:


- Ташвиқот кампанияси бевосита сайловлар олдидан сайловчилар билан мулоқот қилишнинг энг тезкор ва ўз сайловолди дастурларининг асосий тезисларини етказишнинг асосий усули. Шу маънода, ташвиқот учун барча қонуний усуллардан фойдаланиш керак. Улардан қайси бири самаралироқ, дейиш нотўғри шекилли. Яъни, номзодлар сайловчилар билан имкон қадар учрашиш, тўғридан-тўғри мулоқот қилишга интилиши зарур.


Экспертлар таъкидлашича, бу йилги сайлов кампаниясининг асосий хусусиятларидан бири - янги шахслар илгари суриляпти. Сиёсатшунос Аман Мамбеталиевга кўра, партиялар ички муҳитини қайта кўриб чиқмоқда, мулоқотнинг янги шаклларини излаяпти. Қурултой таркиби муҳим қарорлар, шу жумладан, бюджетни шакллантириш билан шуғулланади. Шу сабабли партиялар ва номзодларга қўйиладиган талаб катта. Мамлакат манфаатлари йўлида тажриба, қарашлар ва музокаралар олиб бориш ҳамда ечимлар топиш қобилияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга.


Аман Мамбеталиев, сиёсатшунос:


– Биз шуни унутмаслигимиз керакки, янги Қурултойда партия ичида, балки партиялараро коалициялар иш юритиши зарур бўлади. Чунки турли партиялар муаммоларни ҳал қилишда ўхшаш қарашларга эга бўлган шахслар ҳам бор. Улар ўз дастурлари ва партияларига қарамай, маълум муаммоларни ҳал қилиш учун муросага келишга тайёр бўлиши, интилиши керак.


Абдумалик Сарманов таржимаси