Қосим-Жўмарт Тўқаев Экология ва табиий захиралар вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Экология ва табиий захиралар вазирини қабул қилди

Ўрмон массивларини тиклашда давом этиш, миллий боғлар инфратузилмасини ривожлантириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш ҳисобига ёпиқ циклли иқтисодни шакллантиришни таъминлаш. Қозоғистон Президенти бугун янги Экология ва табиий захиралар вазири Алибек Қуантировга шундай асосий вазифаларни топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Астана, Алмати, шунингдек, Чимкентда чиқиндилардан энергия оладиган заводлар қуриш, бу тажрибани бошқа вилоятларга ёйиш истиқболларига алоҳида тўхталди. Бундан ташқари, экологик маданиятни ошириш ва "Тоза Қозоғистон" ташаббусини янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.