Қозоғистонда участка сайлов комиссиялари иш бошлади

Қозоғистонда участка сайлов комиссиялари иш бошлади

Бугун Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Қурултой депутатлари сайлови бюллетени намунасини тақдим этди. Икки томонлама, ҳаворанг сайлов бюллетенининг олд томонида Давлат герби ва бюллетеннинг номи, орқа томонида МСК томонидан тасдиқланган тартибда сиёсий партияларнинг номи, шунингдек "Ҳаммага қарши" деган ёзув бўлади. Улар бир неча даражада ҳимояланади, 1 фоиз кўпроқ нусхада сайловчилар сонига қараб чоп этилади. Сайлов участкаларига етказиб бериш сайловга камида уч кун қолганида бошланади ва сайловдан бир кун олдин якунланади. Шу билан бирга, бугун мамлакатимиз бўйлаб участка сайлов комиссиялари иш бошлади.


Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раиси:


– Бугундан бошлаб участка сайлов комиссиялари иш бошлади. 10 минг 423 та сайлов участкаси очилди. 4 августдан 17 августга қадар Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва ходимлар билан бирга мамлакатимиздаги барча 20 та минтақага сафар қиламиз. Сайлов участкаларининг тайёргарлиги, моддий-техник жиҳозланиши, сайловчиларни хабардор қилиш ишлари ташкил этилиши, call-марказлар фаолияти қайси даражада эканлиги баҳоланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.