Қозоғистон жаҳондаги нуфузли давлатлар рейтингида 34-ўринни эгаллади

Қозоғистон жаҳондаги нуфузли давлатлар рейтингида 34-ўринни эгаллади

Қозоғистон халқаро таъсир рейтингида юз давлат орасида 34-ўринни эгаллади. «World Population Review» халқаро платформаси шундай маълумот келтирган. Баҳолашда мамлакатнинг иқтисодий кўлами, сиёсий нуфузи, халқаро алоқалар ва ҳарбий салоҳият ҳисобга олинган. Шу тариқа, нафақат республиканинг иқтисодий кўлами, балки унинг жаҳон саҳнасидаги ўзига хос эътибори ҳам баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Қозоғистон Европа, Яқин Шарқ ҳамда Осиёнинг бир қатор давлатларини ортда қолдирган, Марказий Осиёдаги энг нуфузли, МДҲда иккинчи ўринда турадиган мамлакатга айланган, ундан олдинги ўринни рейтингда Россия олган. Лидерларнинг халқаро ўнлигига бир йўла бир нечта йирик иқтисодиётлари ва сиёсий марказлари кирган. Биринчи беш ўринни Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Германия ва Япония эгаллаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси