Марказий сайлов комиссияси Қозоғистоннинг барча минтақаларидаги участкаларни кўздан кечирди. Текширув натижаларига кўра тайёргарлик юқори даражада эканлиги қайд этилди. Имконияти чекланган сайловчилар учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Масалан, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2 минг 300 тадан зиёд сайловчи алоҳида шароитга муҳтож. Овоз бериш куни уларга "Инватакси" хизматининг 55 та автомобили ва сурдотаржима хизмати хизмат қилади. Барча участкалар биринчи қаватларда жойлашган. Шунингдек, вилоятда колл-марказ фаолият юритмоқда. Участка манзилини Телеграм-бот орқали ҳам олиш мумкин.
Шавхат Утемисов, Қозоғистон Республикаси
Марказий Сайлов комиссияси
котиби:
- Вилоятда сайловчиларни хабардор қилишнинг янги шакли - махсус ахборот киосклари жорий этилди. Йирик савдо марказлари, аэропорт ва темир йўл вокзалида жойлашган бундай нуқталарда кўнгилли ёшлар навбатчилик қилади, сайлов санаси, сайловчи ҳуқуқлари, маълумотларини текшириш усуллари ва, албатта, сиёсий партиялар ҳақида сўзлаб беради. Шунингдек, ахборот материаллари тарқатади. Бу ишларни ёш фаоллар мустақил равишда ташкил этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

