Қозоғистон ва Германиянинг «Rhenus Group» компанияси транспорт- логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаради. Бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва компания бошқаруви раиси Тобиас Бартц Берлинда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. Асосий эътибор Транскаспий йўналишига қаратилади. Томонлар порт, терминал, темирйўл инфратузилмаси ва рақамли хизматларни такомиллаштириш ниятида. Бу юк ташув тезлиги ва самарадорлигини оширади. Компания Қозоғистоннинг бошқа инфратузилма лойиҳаларида ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда.
Тобиас Бартц, Председатель Правления Группы Компаний Rhenus Group
– Мен ушбу масалани муҳокама қилиш, ундан ёрдам олиш имконига эга бўлганим учун Президентдан миннатдорман. 14 та терминал яратишни режа қилганмиз. Бу йўналиш Ўзбекистондан Қозоғистон ҳамда Озарбайжон орқали Туркиягача бориб, инфратузилмамизга уланади. Европада 23 та контейнер терминали ва 70 та порт майдончаси мавжуд. Биз Қозоғистон билан Марказий Осиёни Европадаги логистика тармоғимизга боғлаймиз.
Президент «Deutsche Bahn» гуруҳи раҳбарлари билан Қозоғистон темир йўл тармоғини ривожлантириш масаласида муҳокама олиб борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев концерннинг соҳани модернизация қилиш ва йўловчи ташувини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини қайд этди. Мамлакатимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан, тегишли сертификатлар олиш орқали «Deutsche Bahn» таъминот занжирига улашдан манфаатдор. Юк ташувида «DB Cargo Eurasia» билан ишлаш мўлжалланган. Томонлар контейнер ташувларини ривожлантириш билан бир қаторда, ўрта йўлакка ҳам алоҳида эътибор қаратди. Улар узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

