Қозоғистон рақамли активлар соҳасини ривожлантиради

Қозоғистон рақамли активлар соҳасини ривожлантиради

Қозоғистон ҳукумати Миллий банк билан бирга рақамли активлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини маъқуллади. Ҳужжат 10 та йўналиш бўйича 65 та чора-тадбирни ўз ичига олади. Уларнинг амалга оширилиши иқтисодиётда рақамли активлардан фойдаланишни кенгайтиришга, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва замонавий рақобатбардош соҳани шакллантиришга хизмат қилади. Зарур меъёрий-ҳуқуқий база мавжуд, Президентнинг тегишли фармони қабул қилинган. Бундан ташқари, Миллий стратегик криптозахира ҳажми 700 миллион долларга етди. Режанинг энг муҳим йўналишларидан бири - рақамли тенгени яратишдан иборат. Ушбу лойиҳа тўлов инфратузилмасини модернизация қилиш, молия тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган. Қозоғистон ҳозирда жаҳон рақамли активлар бозорида ўз мавқеини тобора мустаҳкамламоқда. 2025 йил якунларига кўра, мамлакат биткоин чиқариш бўйича 10 та пешқадам давлат қаторига кирди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири

- Давлат раҳбари мамлакатни технологик ривожлантириш бўйича жиддий вазифалар қўйди. Рақамли активлар Қозоғистон иқтисодиётида янги йўналиш ҳисобланади. Бу бозорни ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратилган. Энди яхлит экотизимнинг шаклланиш босқичи кечмоқда. Бу инвестицияларни, янги технологияларни жалб қилиш ва маҳаллий молия секторининг рақобатбардошлигини оширишда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.